Видео-серия · 10 қисмли 1-мавсум
Сунъий интеллект — оддий тилда.
ChatGPT, Gemini, Claude ва бошқа AI воситалари қандай ишлайди, нимага ярайди ва қаерда адашади. Мураккаб сўзларсиз, қисқа видеоларда ва батафсил мақолаларда.

Кўпчилик ўйлайди…
Ҳар бир қисм битта мифни бузадиМифChatGPT жавобни қаердандир тайёр ҳолда топиб беради.
ҲақиқатУ жавобни бўлакма-бўлак ёзади: ҳар сафар кейинги сўзни тахмин қилади.
1-қисмМифСунъий интеллект дегани бу ChatGPT.
ҲақиқатChatGPT кўп сунъий интеллект моделларидан фақат биттаси. Ҳар бир иш учун бошқа модел кучлироқ бўлиши мумкин.
2-қисмМифAIʼнинг жавобларини дастурчилар қаторма-қатор код ёзиб тайёрлаб қўяди.
ҲақиқатДастурчилар фақат ўқитиш усулини ёзади. Билимни эса модел ўзи улкан маълумотлардан ўрганади.
3-қисмМифAIʼдан яхши жавоб олиш учун махсус сеҳрли сўзлар керак. Ёки у фақат инглиз тилини яхши тушунади.
ҲақиқатСеҳр сўзда эмас, аниқликда. AIʼга савол эмас, топшириқ беринг. Бугунги моделлар ўзбек тилини ҳам анча яхши тушунади.
4-қисмҚисмлар
Мавсум режаси →- Сунъий интеллект нима? ChatGPT қандай ишлайди?«Мен мактабга ...» Кейинги сўз нима бўлади?

- Машҳур AI моделлар: қайси бири энг зўр?ChatGPT, Claude, Gemini, Grok, DeepSeek... Қайси бири энг зўр? Жавоб сизни ҳайрон қолдиради.

- AI моделлари қандай яратилади?ChatGPTʼнинг бирорта ҳам жавобини дастурчи ёзмаган. Унда жавоблар қаердан келади?

- AI билан тўғри гаплашишБир хил савол, бир хил AI, лекин жавоблар ер билан осмонча фарқ қилади.
- Нега AI ишонч билан хато гапиради?AI мавжуд бўлмаган китобнинг муаллифини ҳам, мазмунини ҳам айтиб берди.
- AI сизни эслаб қоладими?AIʼга исмингизни айтсангиз, у сизни эслаб қоладими?
- Кўзингизга ишонманг: deepfakeОвозингизни нусхалаш учун бир неча сониялик ёзув етиши мумкин.
- AI агентларБу сериянинг видеоларини монтаж қилишда AI агент қатнашган.
- AI ишингизни оладими?"AI ҳаммани ишсиз қолдиради" ва "менинг ишимга таъсири йўқ". Иккаласи ҳам нотўғри.
- AI ўйлайдими?Сунъий интеллект ўйлайдими? Унинг онги борми?
AI луғати
Барча 28 та атама →Токен, промпт, галлюцинация… Видеоларда учрайдиган ҳар бир атама шу ерда битта оддий гап билан тушунтирилган.
- Тил моделиLarge language model (LLM)
- Улкан матнлардан ўрганиб, кейинги сўзни тахмин қилиш орқали матн ёзадиган нейрон тармоқ; ChatGPT, Claude, Gemini шунга қурилган.
- ТокенToken
- Тил модели матнни ўқийдиган ва ёзадиган энг кичик бўлак: бутун сўз, сўзнинг бир қисми ёки белги.
- ГаллюцинацияHallucination
- AI ишонч билан айтган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёки нотўғри маълумот.
- AGI
- AI агент
- API
- Deepfake
- Диффузия
- Фикрловчи модел
- Фине-tuning
- Галлюцинация
- GPU
- Инсон фикри билан ўқитиш
- Кейинги сўз башорати
- Контекст ойнаси
- Машинали ўрганиш
- Мултимодал модел
- Нейрон тармоқ
- Олдиндан ўқитиш
- Очиқ модел
- Параметрлар
- Промпт
- Қўшимча ўқитиш
- Сунъий интеллект
- Тил модели
- Тизим промпти
- Токен
- Воситалар
- Ёпиқ модел
- Ўқитиш маълумотлари
- Чатбот
