1-мавсум · 10 қисм
Мавсум режаси
Ҳар бир қисм битта саволга жавоб беради ва битта кенг тарқалган мифни бузади. Охирги қисм мавсумнинг катта саволига жавоб беради: AI ўйлайдими?
- 01Чиқди11-октябрь, 2026Сунъий интеллект нима? ChatGPT қандай ишлайди?Миф:
ChatGPT жавобни қаердандир тайёр ҳолда топиб беради. - 02Чиқди21-октябрь, 2026Машҳур AI моделлар: қайси бири энг зўр?Миф:
Сунъий интеллект дегани бу ChatGPT. - 03Тез орадаAI моделлари қандай яратилади?Миф:
AIʼнинг жавобларини дастурчилар қаторма-қатор код ёзиб тайёрлаб қўяди. - 04РежадаAI билан тўғри гаплашишМиф:
AIʼдан яхши жавоб олиш учун махсус сеҳрли сўзлар керак. Ёки у фақат инглиз тилини яхши тушунади. - 05РежадаНега AI ишонч билан хато гапиради?Миф:
Компьютер хато қилмайди. AI билмаса, «билмайман» дейди. - 06РежадаAI сизни эслаб қоладими?Миф:
AI ҳар бир суҳбатдан ўрганади ва кундан кунга ақлли бўлиб боради. - 07РежадаКўзингизга ишонманг: deepfakeМиф:
Сохта видео ёки овозни мен дарҳол билиб оламан. - 08РежадаAI агентларМиф:
AI ўз хоҳиши билан иш қилади ва уни ҳеч ким бошқармайди. - 09РежадаAI ишингизни оладими?Миф:
AI ҳаммани ишсиз қолдиради. Ёки аксинча: менинг ишимга таъсири йўқ. - 10РежадаAI ўйлайдими?Миф:
AI шунчаки автоматик тўлдириш. Ёки аксинча: у аллақачон худди одамдек ўйлайди ва ҳис қилади.
2-мавсум: «AIʼнинг ичида»
Биринчи мавсумда AI нима қила олишини кўрамиз. Иккинчи мавсумда унинг ичига кирамиз: қандай қилиб сўзлар рақамга айланади, расм шовқиндан қандай чизилади ва нега AI шунчалик кўп электр сарфлайди.
- Эмбеддинг: сўзлар рақамга қандай айланади
- GPTʼдаги «Т»: Transformer ва диққат механизми
- Диффузия: AI расмни шовқиндан қандай чизади
- Нега AI доим хушмуомала?
- Токенлар: нега AI ҳарфларни санашда адашарди
- RAG: ўз ҳужжатларингиз билан ишлайдиган AI
- Очиқ моделни ўз компьютерингизда ишга тушириш
- AI қанча электр ва сув сарфлайди
- Нега айнан GPU ва Nvidia?
- Ўзбек тили ва AI: нега маълумот кам ва қандай ёрдам бериш мумкин
Режа ўзгариши мумкин. Қайси мавзуни биринчи кўришни хоҳлайсиз? Видеолар остидаги изоҳларда ёзинг.