9-қисм · 1-мавсумРежада
AI ишингизни оладими?
"AI ҳаммани ишсиз қолдиради" ва "менинг ишимга таъсири йўқ". Иккаласи ҳам нотўғри.
МифAI ҳаммани ишсиз қолдиради. Ёки аксинча: менинг ишимга таъсири йўқ.
ҲақиқатAI кўпинча бутун касбни эмас, касб ичидаги алоҳида вазифаларни бажаради. Иш йўқолмаяпти, ўзгаряпти.
AI ва иш ҳақида икки хил гап эшитасиз, иккаласи ҳам ҳақиқатдан узоқ. Бу қисмда ваҳимасиз, ҳалол жавоб излаймиз.
Абдурашид дастурчи, AI эса кодни ундан анча тез ёзади. Унинг иши йўқолдими ёки ўзгардими? Калкулятор бухгалтерларга нима қилди? Телефон стансияларидаги минглаб операторлар қаерга кетди?
Қисмда шу саволларга жавоб бор:
- AI касбни оладими ёки вазифани?
- Жаҳон иқтисодий форуми 2030-йилгача қанча иш ўрни пайдо бўлишини ва қанчаси қисқаришини кутмоқда?
- Қайси вазифалар кўпроқ, қайсилари камроқ хавф остида?
- Бугундан бошлаб қайси тўртта кўникмани ўстириш керак?