Муаллиф

Лойиҳа ва муаллиф ҳақида

Мен дастурчиман. Бу серияни битта мақсадда бошладим: сунъий интеллект ҳақидаги билим ўзбек тилида ҳам оддий ва тушунарли бўлсин.

Салом! Мен Абдурашид, касбим дастурчи. Кундалик ишимда сунъий интеллект воситаларидан кўп фойдаланаман ва ҳар сафар бир нарсани сезаман: бу мавзуда ўзбек тилида оддий, ишончли маълумот жуда кам.

SIOT (Сунъий Интеллект Осон Тилда) шу бўшлиқни тўлдириш учун бошланди. Ҳар бир қисмда битта саволга жавоб бераман: AI қандай ишлайди, қайси восита нимага ярайди, қаерда адашади ва ундан қандай тўғри фойдаланиш керак.

Қоидаларимиз

  • Оддий тил. Мураккаб атама ишлатсак, дарҳол тушунтирамиз. Барча атамалар AI луғатида жамланган.
  • Текширилган фактлар. Видеода рақам ёки даъво айтилса, манбаси сайтдаги мақолада кўрсатилади. Хато қилсам, «Пауза» картасида тўхтаб, очиқ тузатаман.
  • Реклама эмас, фойда. Қайси AI яхши эканини эмас, қайси бири сизнинг ишингизга мос эканини айтамиз.
  • Очиқлик. Видеоларни тайёрлашда AI воситаларидан (овоз, расм, монтаж) фойдаланаман ва буни яширмайман.

Қаерда кузатиш мумкин

Тўлиқ версиялар YouTubeʼда, қисқа вертикал версиялар Instagramʼда чиқади. Ҳар бир қисмнинг ёзма мақоласи, манбалари ва атамалари шу сайтда.

Боғланиш

Таклиф, савол ёки ҳамкорлик бўйича Instagram ёки YouTube орқали ёзинг. Кейинги қисмларда қайси мавзуни кўришни хоҳлайсиз? Изоҳларда ёзинг, энг кўп сўралган мавзулар режага қўшилади.