8-қисм · 1-мавсумРежада

AI агентлар

Бу сериянинг видеоларини монтаж қилишда AI агент қатнашган.

Бу қисм ҳозир тайёрланмоқда. Чиққанини биринчи бўлиб кўриш учун кузатиб боринг:

МифAI ўз хоҳиши билан иш қилади ва уни ҳеч ким бошқармайди.

ҲақиқатАгентнинг ўз иродаси йўқ. У берилган мақсад ва рухсатлар доирасида ишлайди, бошқарув эса доим сизда қолиши керак.

Оддий чатбот саволга жавоб ёзади, холос. Агент эса мақсад олади, режа тузади, браузер, файллар ва дастурлардан фойдаланади, натижани текширади ва хато бўлса қайта уринади.

Бу қисмда бир сир ҳам очилади: шу сериянинг видеоларини монтаж қилишда AI агент қатнашган. У нималарни қилди, нималарни қилмади ва қайси хатони AI эмас, одам топди?

Қисмда шу саволларга жавоб бор:

  • Агент ичида янги сеҳр борми ёки бу ўша тил моделими?
  • Агентлар бугун қаерларда ишлатилмоқда?
  • Агентнинг ҳақиқий хавфи нимада?
  • Қайси ишларни агент сиздан сўрамай қилмаслиги керак?
  • Келажакда бизнинг ролимиз қандай ўзгаради?