Қўшимча ўқитиш
Post-training
Билимли, лекин хом моделни фойдали, хавфсиз ва суҳбатлаша оладиган ёрдамчига айлантирадиган ўқитиш босқичи.
Олдиндан ўқитилган модел кўп нарсани билади, лекин саволга жавоб беришни билмайди. Қўшимча ўқитиш, инглизча post-training, уни ёрдамчига айлантиради. Одатда бир неча қадамдан иборат:
- Фине-tuning: моделга одамлар ёзган минглаб намунавий савол-жавоблар берилади ва у ёрдамчи каби жавоб беришни ўрганади.
- Инсон фикри билан ўқитиш: одамлар модел жавобларини баҳолайди, модел яхши жавоблар томонга созланади.
- Масала ечтириш: энг янги моделларга математика ва код масалалари берилади, тўғри ечим рағбатлантирилади. Шу йўл билан уларга "ўйлаш" ўргатилади.
Хавфсизлик қоидалари, яъни нималарни қилмаслик ҳам шу босқичда ўргатилади.
Ўхшатиш: университетни битирган ёш мутахассис ишга келиб, стажировка ўтайди. Билими бор, энди уни мижоз билан ишлашга, одоб билан гапиришга, иш қоидаларига ўргатишади.
Мисол: очиқ моделларда бу босқични бошқа компаниялар ҳам қила олади. Perplexity компанияси DeepSeekʼнинг очиқ моделини олиб, уни ўзича қайта ўқитган. Шунинг учун битта очиқ моделнинг юзлаб "фарзандлари" бор.
Хато тушунча: "модел менинг суҳбатларимдан ҳам шу тарзда ўрганиб боради". Йўқ, қўшимча ўқитишни компания модел чиқишидан олдин бажаради. Сиз билан гаплашганда модел ўзгармайди.